ЎзА Ўзбек

15.10.2018 09:17:40 Чоп этиш версияси

​Жаҳон банки 1 миллиард доллар маблағ ажратади


Жаҳон банки Ломбок ва Сулавеси оролларидаги зилзиланинг ҳалокатли оқибатларини бартараф этиш ва тикланиш ишлари учун Индонезияга бир миллиард доллар маблағ ажратади.


Бу ҳақда ташкилотнинг матбуот хизмати хабар берган. Жаҳон банки директори Кристалина Георгиеванинг айтишича, ажратилувчи маблағ жабрланган 150 минг оилага моддий ёрдам тариқасида берилади.

Шунингдек, мактаб, шифохона, кўприк, сув иншоотлари каби муҳим инфратизим объектларини тиклашга йўналтирилади.