ЎзА Ўзбек

14.08.2019 Чоп этиш версияси

Зеленский: Украина хавфсизлигига ҳисса қўшган хорижликларга фуқаролик берилади

Зеленский: Украина хавфсизлигига ҳисса қўшган хорижликларга фуқаролик берилади

Украина Президенти Владимир Зеленский ҳукуматга россияликлар учун украин фуқаролигини беришни соддалаштириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди.

Давлат раҳбарининг сайтида эълон қилинган маълумотга қараганда, ҳужжатда “сиёсий сабабларга алоқадор” бўлган россиялик фуқаролар назарда тутилган.

Шунингдек, мазкур қонунда “Украина миллий хавфсизлиги ва мудофаасига” ҳисса қўшган хорижликлар ва фуқаролиги йўқ шахсларга ҳам мамлакат фуқаролигини бериш белгиланади. 

2 746
ЎзА