ЎзА Ўзбек

01.09.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбeкистонлик ихтирочи аёл Канададаги халқаро кўргазмада юқори ўринни эгаллади

Ўзбeкистонлик ихтирочи аёл Канададаги халқаро кўргазмада юқори ўринни эгаллади

Канаданинг Торонто шаҳрида IV Халқаро ихтирочилар инновацион кўрик-танлови — “The 4-th International Invention Innovation competition in Сanada, ICAN 2019 Toronto Intenational Society of Innovation and Advanced Skills (TISIAS) ICAN 2019” бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизматининг хабар беришича, мазкур халқаро кўргазма жаҳон илм-фани ҳамда технологиялари соҳасида эришилаётган ютуқлар ва яратилаётган янги технологияларни ўрганиш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ўтказилиб келинмоқда. “ICAN — 2019” кўргазмасида ҳам 50 дан ортиқ давлатлардан келган 500 дан зиёд ихтирочилар илмий техника ва технологиялар, озиқ-овқат, тиббиёт, кимё ҳамда саноатнинг турли йўналишлари бўйича ўз ихтиролари ва инновацион ишланмалари билан қатнашди.

photo_2019-09-01_13-14-03.jpg

Шуниси диққатга сазоворки, илк бор ушбу халқаро кўргазмада иштирок этиш учун ўзбекистонлик олима аёл Параҳат Матякубова Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси томонидан юборилди. У “Донни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнида диэлектрик нам ўлчагич дастурий таъминоти” мавзуида олиб борган илмий изланишлари юзасидан эришган ютуқларини намойиш қилди.

Ўзбекистонлик олима аёл, техника фанлари доктори, профессор Параҳат Матякубованинг бу ихтироси халқаро экспертлар томонидан юксак баҳоланди. Ўзбекистонлик олима “Toronta Intenational Society of Innovation and Advanced Skills (TISIAS)” танловида “ICAN 2019” — “The Finals” номинацияси бўйича “Ихтирочи мутахассис махсус соврини” ҳамда олтин медаль билан тақдирланди.

11 010
ЎзА