ЎзА Ўзбек

13.03.2019 12:27 Чоп этиш версияси

Ўзбекистондаги аёллар борасида олиб борилаётган давлат сиёсати ижобий қабул қилинди

Ўзбекистондаги аёллар борасида олиб борилаётган давлат сиёсати ижобий қабул қилинди

БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича Комиссияси Ўзбекистондаги аёллар борасида олиб борилаётган давлат сиёсатини ижобий қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича Комиссиянинг 63-сессиясида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Т.Норбоеванинг республикамизда 2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадлари учун амалга оширилаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенглик ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш борасида олиб бораётган ишлар хусусидаги маърузаси йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Сессия иштирокчилари Ўзбекистонда беш йиллик Ҳаракатлар стратегияси муваффақиятли амалга оширилаётганлиги, унда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари ҳамда ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилгани борасида маълумот берилди. 

Делегация томонидан Ўзбекистоннинг 2030 йилги кун тартибига ва БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қатъий тарафдор эканлиги алоҳида қайд этилди.

photo5208802046302595539.jpg

Тадбир доирасида Т.Норбоева БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) ижрочи директори Натали Канем билан учрашди. Унда мазкур ташкилот доирасида ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. 

УНФПА Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий органларидан бири бўлиб, у аҳолишунослик соҳасида аъзо давлатларга ёрдам беради, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя, гендер тенглиги ва барқарор ривожланиш ишларини қўллаб-қувватлаш учун демографик сиёсатни такомиллаштиришга кўмак беради.

Хусусан, икки томонлама учрашув давомида Жамғарма раҳбарияти Ўзбекистонда аёллар учун яратилган имкониятларни кенгайтириш соҳасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сиёсати, шунингдек, мамлакатда аёлларнинг тўлиқ қўллаб-қувватлаш сўнгги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништирилди.

УНФПА ижрочи директори мамнуният билан сўнгги йилларда Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, хотин-қизларни рағбатлантириш, гендер тенглиги ва репродуктив саломатлик соҳасида ижобий ўзгаришлар амалга оширилганлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг барча даражаларида ва ижтимоий ҳаётда аёлларнинг ижтимоий фаоллиги ошиб бормоқда.

Ўзбекистон делегациясининг АҚШга ташрифи давом этмоқда.

ЎзА
2 876