ЎзА Ўзбек

21.02.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон – Тожикистон: янги назорат ўтиш пункти фаолият бошлайди

Ўзбекистон – Тожикистон: янги назорат ўтиш пункти фаолият бошлайди

Тожикистон – Ўзбекистон чегарасида тез орада Тожикистоннинг Ғиссор туманини Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ қишлоғи билан боғловчи янги назорат ўтиш пункти(НЎП) фаолият кўрсата бошлайди.

Тожикистон парламентининг қуйи палатаси 20 февраль куни ҳукуматлараро Шартномага ўзгартиш киритиш тўғрисидаги протоколни тасдиқлади, унга кўра янги НЎП фаолият юрита бошлайди.

Тожикистон МХДҚ раисининг ўринбосари ва Тожикистон Чегара қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Ражабали Раҳмонали янги НЎП очилиши борасидаги протоколни парламент депутатларига тақдим қиларкан, Ғиссор-Боботоғ ўтиш пункти маҳаллий аҳолига бориш-келишни енгиллаштириш ва чегара олди савдоси ривожига ҳисса қўшиш билан бир қаторда Тожикистон –Ўзбекистон чегарасидаги бошқа НЎПлардаги навбат кутишларни қисқартиришини таъкидлади.

Ражабали Раҳмонали парламент депутатлари томонидан протокол тасдиқланганидан кейин янги НЎП халқаро мақомга эга бўлмаслигини, ундан фақат Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари, уларга тегишли транспорт воситаларигина ўтишини айтди. Хорижлик фуқаролар чегарадаги 9та халқаро ўтиш пунктларидан фойдаланишлари мумкин, дея таъкидлади чегара хизмати қўмондони.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида янги назорат-ўтиш пунктларини очиш масаласи ўтган йилнинг 17-18 август кунлари Тожикистон президенти Эмомоли Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида муҳокама қилинган эди. Раҳмоннинг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи якунланиши биланоқ икки мамлакат чегара муассасалари янги НЎПлар очилиши билан боғлиқ масалани ўрганишга киришдилар.

Тожикистон чегара қўшинлари қўмондони шунингдек, 2018 йилнинг март ойидан бери, Тожикистон ва Ўзбекистон визаларни бекор қилишга келишиб олганидан сўнг, тожик-ўзбек чегарасидан 1 миллион 384 минг киши ўтганини маълум қилди.​​

2 724
ЎзА