ЎзА Ўзбек

13.04.2019 12:06 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон-Қозоғистон савдо айланмаси ҳажми ошмоқда

Ўзбекистон-Қозоғистон савдо айланмаси ҳажми ошмоқда

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида машинасозлик, электротехника, озиқ-овқат саноати, туризм, транспорт ва логистика соҳаларида кооперация дастурлари ва лойиҳалари амалга оширилмоқда. 

Қисқа вақтда икки давлатнинг ўзаро савдо ҳажми юқори суръатларда ўсиб, 2017 йилда 2 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан яна 30 фоиздан зиёд ошган. 

2019 йилда икки мамлакат савдо-иқтисодий алоқаларини янада кенгайтириш ва ўзаро товар айрибошлаш ҳажмини 4 миллиард долларга, хусусан, экспорт кўрсаткичларини 2,3 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. 

ЎзА
2 858