ЎзА Ўзбек

28.09.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Россия билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Россия билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Россия Федерациясининг истеъмолчилар иттифоқи раҳбари Петр Шелищ билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан алоҳида музокаралар ўтказди.

П.Шелищ Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фаолиятидан яхши хабардор эканини ва у Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан ибратли ишлар қилинаётганини қайд этди.

Музокаралар сўнгида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Россия Федерациясининг истеъмолчилар иттифоқи билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Унга кўра, томонлар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўзаро ахборот алмашиш, қўшма лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ҳамкорлик бўйича қўшма ишчи гуруҳлари, мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат кенгашлари тузиш, тажриба алмашиш юзасидан учрашув, илмий конференция, семинар ва симпозиумлар ташкил этишга келишиб олди.

4 889
ЎзА