ЎзА Ўзбек

07.03.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон элчиси БАА Вице-президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистон элчиси БАА Вице-президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Мамлакатимизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Ибрагимов Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти ва Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими – шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, маросимдан сўнг бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ҳамкорлик масалалари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди. Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум Президентимиз Шавкат Мирзиёевга ўзининг чуқур ҳурматини изҳор этди ва Ўзбекистон – БАА ҳамкорлиги Амирликлар учун алоҳида аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.
Музокараларда шунингдек, томонлар ўзаро ҳамкорлик муносабатларни икки мамлакат учун манфаатли ва тизимли асосда ривожлантиришнинг амалий режалари юзасидан келишувга эришди.

2 702
ЎзА