ЎзА Ўзбек

08.09.2018 15:32 Чоп этиш версияси

Ўзбек палови – дунёнинг энг яхши кўча таомлари ўнлигида

Ўзбек палови – дунёнинг энг яхши кўча таомлари ўнлигида
"Британиянинг "The Guardian" нашри ўзбек паловини дунёнинг энг яхши кўча таомлари ўнлигига киритди", деб ёзмоқда xs.uz. 

Шунингдек, рўйхатда Франция блинчиклари, Руминия пончиклари, Непал чучвараси, Мексика, Таиланд, Тайвань, Словения, Камбоджа ва Чили таомлари тилга олинган.

Хабарда мақола муаллифининг сўзларидан иқтибос келтирилади: 
«Ўзбекистоннинг қаерда бўлишингиздан қатъи назар, палов ҳар доим сизга яқин жойда бўлади. Гўёки сиз ҳар доим улкан қозон олдидасиз. Асосий масаллиқлари гуруч, гўшт ва сабзавотлар. Менга нўхат ва майиз солингани жуда ёқади. Тошкент бозорида сайр қилганимда, катта дастурхон атрофида ўтирганлар ошга таклиф қилди. Бу меҳмондўстликнинг энг ёрқин намунаси».

ЎзА
4 366