ЎзА Ўзбек

21.09.2018 Чоп этиш версияси

Ўзбек-қозоқ симпозиуми полимерлар ҳақидаги фаннинг замонавий муаммолари мавзусида бўлиб ўтади

Ўзбек-қозоқ симпозиуми полимерлар ҳақидаги фаннинг замонавий муаммолари мавзусида бўлиб ўтади

Ўзбекистон Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институтида жорий йилнинг 28-29 сентябрь кунлари “Полимерлар ҳақидаги фаннинг замонавий муаммолари” мавзусида ўзбек-қозоқ симпозиуми ўтказилади.

Анжуманда Ўзбекистон ва Қозоғистонда полимерлар ҳақидаги фан йўналишида олимларнинг изланишларига, илмий ва инновацион ютуқларининг амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратишга ҳамда нанофизика, нанокимё, нанотехнология йўналишларида эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммолари Қозоғистон олимлари билан бирга кўриб чиқилади. 

Шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан фикр ва тажриба алмашиш, дунё илм ҳамжамиятида юртимизда полимерлар фанининг инновацион иқтисодиёт тараққиётдаги ўрни каби бир қатор устувор бўлган йўналишлар муҳокамасини ташкил этиш кўзда тутилган.

4 711
Даврон Суннатов, ЎзА​​