ЎзА Ўзбек

24.08.2018 11:16 Чоп этиш версияси

“Зарядья” боғи диққатга сазовoр жойлар қаторида

“Зарядья” боғи диққатга сазовoр жойлар қаторида
"Американинг "TIME" журнали август ойи нашрида Москвадаги “Зарядья” истироҳат боғи дунёнинг диққатга сазовор масканлари (World’s Greatest Pleaces) қаторига киритилганлиги эълон қилинди", дея хабар бермоқда “РИА Новости”.

Журнал саҳифаларида боғ ҳудудида концерт зали, муздан қурилган ғор, Москва дарёси устидан ўтувчи бумеранг шаклдаги кўприк мавжудлиги ҳамда боққа фаолиятини бошлагандан то шу кунга қадар ўн миллионга яқин аҳоли ташриф буюрганлиги ҳақидаги маълумотлар қайд этилган.

2017 йилнинг сентябрь ойида ўз фаолиятини бошлаган боғнинг дизайни АҚШнинг Манхэттен штатидаги Хай-Лайн боғи лойиҳаси устида иш олиб борган Американинг "Diller Scofidio+Renfro" ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган.

З.Мирзабоева, ЎзА
4 666