МАХСУС РЕПОРТАЖ

МАХСУС РЕПОРТАЖ

Хўш, коронавирус тарқалган Хитой ичкарисида аҳвол қандай? Аҳолининг кундалик ҳаёти, глобал хавфнинг хуружи, мавжуд вазият ҳақида айни пайтда Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган ЎзА мухбири Шерзод Исаев хабар қилади. 

Ҳозирги кунда Хитойда коронавирусни юқтирган инсонлар сони 9 700 дан ортди. Касалликни юқтирган деб таҳмин қилинаётганлар 15 238 нафар, 176 нафар фуқаро эса ушбу касалликдан тузалган. Вирусни юқтириш оқибатида 213 нафар инсон ҳалок бўлган.

Мазкур вируснинг тарқалиш тезлиги ҳам кундан-кун ортиб бормоқда. Бу эса нафақат Хитой ҳукумати балки бутун жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётир.

Бутун Хитой бўйлаб коронавирус инфекцияси авж олаётган бир пайтда ҳукумат унинг тарқалиш даражасини пасайтириш учун барча зарур чораларни кўрмоқда. 

2.JPG

Вирус тарқалиши оқибатида аввалига мамлакатда жорий этилган фавқулодда ҳолат глобал эпидемия даражасига етди. Аҳолисининг кўплиги жиҳатидан биринчи ўринда турадиган мамлакат кўчаларида одамлар ҳаракати сустлашган. 

4.JPG

Ҳукумат фуқароларни зарур бўлмаган ҳолатларда кўчага чиқмасликка чақирган. Кўчага чиқишдан аввал антисептик воситалар, махсус тиббий қўлқоплар ва ниқоблардан фойдаланишлари тавсия этилмоқда.

3.JPG

Хусусан, мамлакат аҳолиси ўртасида ниқоб тақиш тизими жорий этилган бўлиб, кўчаларда ниқобсиз юриш тақиқланди. Жамоат жойларига киришдан аввал ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчанади. Назоратдан ўтказилади.

Шунингдек, вирусни мамлакат бўйлаб тарқалиш суръати пасайтириш ва касалланган беморларни даволаш учун Ухан шаҳрида иккита шифохона қурилиши ишлари бошланган. Ҳар бири 1 000 ўринга мўлжалланган “Хуошеншань“ ва “Лейшеншан“ касалхоналари 3 февраль куни фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

5.JPG

Шунингдек, Хитой томонидан Ухан тоғ шифохонаси ​коронавирус эпидемияси билан курашиш учун тезкор суръатда қурилмоқда. 

Ухан шаҳридаги Эпидемияларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича тез ёрдам марказини қуриш, тармоқни режалаштириш, лойиҳалаш 3 кун ичида амалга оширилган.​

6.JPG

Бино Пекиндаги Сяотаншан шифохонаси намунаси бўйича барпо этилмоқда; Хитой пойтахтидаги шифохона атиги 7 кун ичида қурилган.​

Хитой Халқ Республикасидан тайёрлайдиган репортажларимиз давом этади. 

1.JPG

Сайтимизни кузатиб боринг...

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзА мухбири Хитойдан хабар қилади: ​Коронавирус туфайли мамлакат ичкарисидаги аҳвол қандай?