ЎзА Ўзбек

16.05.2019 11:54 Чоп этиш версияси

Юртимиз делегацияси Душанбе шаҳрига ташриф буюради

Юртимиз делегацияси Душанбе шаҳрига ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 17-18 май кунлари Душанбе шаҳрига ташриф буюради.

Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация у ерда “Терроризм ва уни молиялаштиришга, хусусан, наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик” мавзусидаги юқори даражали конференцияда ва “Марказий Осиё – Япония” мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 7-мажлисида иштирок этади.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Душанбе шаҳрида мазкур тадбирларда иштирок этаётган делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

ЎзА
1 650