ЎзА Ўзбек

05.03.2019 11:53:30 Чоп этиш версияси

ЮНЕСКО Бош директори Одрэ Азуленинг Россияга илк расмий ташрифи


Бугун ЮНЕСКО ташкилоти Бош директори Одрэ Азуле Россияга илк расмий ташрифини амалга оширади.

Ташкилот хабарида қайд этилишича, ташриф доирасида Одрэ Азуле Россия Президенти Владимир Путин ҳамда Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан фан, таълим, маданият ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳаларида икки томон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш юзасидан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

7 мартгача давом этадиган ушбу ташриф доирасида, Одрэ Азуле, шунингдек, Россия Федерациясининг ЮНЕСКО ишлари бўйича комиссия аъзолари билан учрашиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Россияда ЮНЕСКОнинг 60 та кафедраси фаолият олиб боради. Ташкилот фаолиятининг кенг ёйилганлиги жиҳатидан Россия дунёда иккинчи ўринни эгаллаган.