ЎзА Ўзбек

13.05.2020 Чоп этиш версияси

Ёзёвонда 2 нафар тиббиёт ходими 100 миллион сўмдан пул олди

Ёзёвонда 2 нафар тиббиёт ходими 100 миллион сўмдан пул олди

Бугунги кунда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш ва пандемия билан курашда шифокорлар ва тиббиёт ходимлари фидокорлик билан меҳнат қилмоқда.

Бу ишлар самарасида ҳар куни ҳудудлардан хушхабарлар олиниб, касалликдан холос бўлаётганлар сони тобора ошиб боряпти. Хусусан, Фарғона вилоятида ҳозирга қадар 156 нафар бемор соғайиб, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор қолмоқда.

Давлатимиз раҳбари уларнинг меҳнатига алоҳида эътибор қаратиб, инфекцияга қарши курашнинг олдинги сафларида чинакам жасорат ва матонат кўрсатаётган жонкуяр ва олижаноб шифокорларга чуқур миннатдорлик билдирди. Бундай эътибор тиббиёт ходимларига катта куч бағишламоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 26 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, инфекцияни тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш белгиланган.

Ёзёвон туманида коронавирусга чалинган бемор аниқлангач, ҳудуд кучайтирилган карантинга олинди. Туман юқумли касалликлар бўлимининг 74 нафар ходимлари 14 нафар коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатди. Тиббиёт ходимларининг 2 нафари COVID-1 инфекциясини юқтириб олиб, сўнгра карантинга олиниб, даволанди.

Иш жараёнида касалликни юқтириб олиб, бугунги кунда тузалиб чиққан туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида ишловчи 2 нафар тиббиёт ходимига 100 миллион сўмдан қўшимча тўлов пуллари берилди.

2 286
М. Сулаймонов, ЎзА