ЎзА Ўзбек

29.04.2018 10:59 Чоп этиш версияси

Японлардан яна бир ҳайратомуз ихтиро

Японлардан яна бир ҳайратомуз ихтиро
Илгари, мультфильмларда, фантастик фильмларда кўрганларимизни япон муҳандислари ҳаётга кўчиришди. 

Япониянинг “Brave Robotics” компанияси муҳандислари ҳамда “Asratec” фирмаси муҳандислари бир дақиқада икки ўриндиқли автоуловга айлана оладиган робот-трансформер яратди, деб ёзади motor.ru.

“J-deite RIDE” номли ушбу роботнинг баландлиги 4 метр бўлиб, узунлиги эса шаклини автоуловга ўзгартирганда 3,8 метргача етади. Автоботни робот бўлмасидан ёки масофадан туриб бошқариш мумкин.

“Brave Robotics” компанияси, шунингдек, шаклини ўзгартира оладиган ноёб механизм ҳам ишлаб чиқди. Махсус дастур орқали у “J-deite RIDE” ёрдамида ҳаракатланиши ва юриши мумкин. Келажакда компания шундай роботларни тижорат мақсадида ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.

“J-deite RIDE” соатига 100 метр тезликда ҳаракатлананиши, автоулов кўринишида эса йўловчи ташиши ҳам мумкин.

Умида Қурбонова

9 999