ЎзА Ўзбек

17.10.2020 Чоп этиш версияси

Япониянинг янги бош вазири Индонезия ва Вьетнамга расмий ташриф билан боради

Япониянинг янги бош вазири Индонезия ва Вьетнамга расмий ташриф билан боради

Япониянинг янги бош вазири Ёсихидэ Суга Индонезия ва Вьетнамга расмий ташриф билан боради, дейилади “Sindonews” хабарида. 

Аввалроқ бош вазир 18-21 октябрь кунлари Жануби-шарқий Осиёга ташриф уюштириши маълум қилинганди.

Айтиш жоизки, Ёсихидэ Суга ҳам Синдзо Абэдек йўл тутмоқда, Абэ ҳам лавозимга киришганида дастлаб шу мамлакатларга борган.

Собиқ япон дипломати Кунихико Миякенинг фикрича, Япония Хитойнинг таъсирини енгиш учун дастлаб минтақа қалбини забт этиши керак.

1 668
ЎзА