ЎзА Ўзбек

24.07.2018 13:05 Чоп этиш версияси

Японияда жазирама туфайли 22,5 минг киши шифохонага ётқизилди

Японияда жазирама туфайли 22,5 минг киши шифохонага ётқизилди
Кунчиқар мамлакатда жазирама туфайли ўтган ҳафтада 65 киши ҳаётдан кўз юмган, шифохонага ётқизилганлар 22,5 мингдан зиёд.

Бу ҳақда РИА Новости хабар беради.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 – 22 июль кунларидаги жазирамадан кўпроқ мамлакат пойтахти, Аити, Осака, Саитама, Хёго, Тиба ва Киото префектуралари аҳолиси азият чеккан.

Кеча эса Японияда рекорд даражадаги жазирама қайд этилди. Мамлакат бош метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, Токиодан узоқ бўлмаган ҳудудларда, хусусан, Сайтама префектурасининг Кумагая шаҳрида ҳаво ҳарорати 41,1 даража иссиқни ташкил қилган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 111