ЎзА Ўзбек

31.08.2020 Чоп этиш версияси

Японияда янги бош вазир сентябрь ойи ўрталарида сайланади

Японияда янги бош вазир сентябрь ойи ўрталарида сайланади

Синдзо Абэнинг истеъфосидан кейин Японияда янги бош вазир сентябрь ойи ўрталарида сайланади, дейилади “Kyodo” агентлиги хабарида.

Амалдаги либерал-демократик партиянинг 14 сентябрь куни сайланувчи раиси ҳукуматни бошқаради. 17 сентябрда мамлакат парламентида янги бош вазир тасдиқланиши лозим. Ҳозирда уч сиёсий партия етакчилари ва бир вақтнинг ўзида бош вазирликка номзод бўлиб тургани маълум қилинган.

“Ҳозирги пайтда либерал-демократик партияда номзодларга овоз берилиши жараёнига тайёргарлик кўрилмоқда”, дейилади маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, 28 августда Япония бош вазири Синдзо Абэ хасталиги туфайли ўз лавозимидан истеъфо берганди.

1 261
ЎзА