ЎзА Ўзбек

29.09.2019 Чоп этиш версияси

Японияда тўфон яқинлашгани сабабли ўнлаб рейслар бекор қилинди

Японияда тўфон яқинлашгани сабабли ўнлаб рейслар бекор қилинди

Митог тўфони яқинлашгани сабабли авиакомпаниялар Япониянинг жанубига душанба кунги учиш ва қайтиш рейсларини бекор қилишни бошлади.

NHK телеканалининг хабар беришича, авиакомпаниялар 38 та рейсни бекор қилинганини маълум қилишган. Тўфон архипелагга яқинлашгани сайин, бу рақам ҳам кўпайиб бормоқда.

Душанба ва сешанба кунлари у Окинава префектураси оролларига ва Япониянинг ғарбий соҳилларига етиб келиши мумкин, сўнгра Корея ярим оролига чекиниши кутилмоқда. Шамол йўналишини ўзгартириб, шарққа томон йўналиши ва Япониянинг асосий ороли бўлган Хонсьюга тўфон ёпирилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Тўфон ҳозирда Окинавадан жануби-ғарбда қайд этилган. Унинг марказидаги босим 975 гектопаскални ташкил қилмоқда. Шамолнинг тезлиги секундига 35 метр, кучайганда эса унинг тезлиги секундига 50 метргача етмоқда.

7 305
ЎзА