ЎзА Ўзбек

12.06.2019 09:45 Чоп этиш версияси

Японияда кексалар учун алоҳида ҳайдовчилик гувоҳномалари жорий қилинади

Японияда кексалар учун алоҳида ҳайдовчилик гувоҳномалари жорий қилинади

Японияда кексалар учун транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи “электрон кўмакли” алоҳида ҳайдовчилик гувоҳномалари жорий қилинади, дейилади Nikkei газетаси хабарида.

Бундай гувоҳномалар 75 ёшдан ошган кишиларга берилади. Мамлакатда кексалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари кўпайгани туфайли япон ҳукумати мазкур ташаббусни кўриб чиқадиган бўлди. Бундай гувоҳномалар дастлаб ихтиёрий тарзда, сўнг мавжудларини алмаштириш йўли билан жорий қилиниши кўзда тутилган.

ЎзА
1 879