Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.02.2018 16:54 Чоп этиш версияси

Японияда кашандаларга чеклов қўйилади

Японияда кашандаларга чеклов қўйилади
Япония либерал-демократик партияси (мамлакат ҳукмрон партияси) тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни чекловчи қонун лойиҳасини қабул қилди, деб ёзади “Известия” нашри Киодо ахборот агентлиги тарқатган хабарга таяниб.

Ҳужжатга кўра, Японияда мактаблар, шифохоналар ва давлат ташкилотлари ҳудудида чекиш тақиқланади. Бар ва ресторанларда изоляцияланган, ҳаво айланиши кучли бўлган махсус хоналарда чекишга рухсат берилади. Бу хоналарга егулик ва ичимларни олиб келиш ман этилади. 

Кичик муассасалар ва сармояси 465,8 минг доллардан кам бўлмаган хусусий корхоналарда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш мумкин. Бундай имтиёз кичик корхоналарнинг йўқ бўлиб кетмаслигини олдини олиш учун тақдим этилган экан.

Хабарда қайд этилишича, мазкур тартибни бузганлик учун 2,8 минг доллар миқдорида жарима белгиланган.




Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
8 598