ЎзА Ўзбек

14.09.2018 16:40 Чоп этиш версияси

Японияда ғилдиракли масжид ташкил этилди

Японияда ғилдиракли масжид ташкил этилди

Япония пойтахти Токиода 2020 йилги Ёзги Олимпиада ўйинларига тайёргарликлар бошлаб юборилган.

“Токионинг спорт ва маданият тадбирларини ташкиллаштирувчи компанияси 2020 йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари вақтида ғилдиракли масжид ташкиллаштиришни кўзламоқда“, деб ёзади “Japan inside“ электрон нашри.

“Японияда масжидлар кўп эмас. Мусулмонларга бу ноқулайлик туғдириши мумкин. Ҳаракатланувчи Масжид эса айни муддао. Мақсад Олимпия ўйинларига келувчи мусулмон меҳмонлар учун шароит яратишдир. Биз Японча “Омотенаши”ни (меҳмондўстлик) намоён этмоқчимиз”, дейди ташкилотчилардан бўлган Ясухари.

72347bfd-8a2b-4cbb-84de-f2a6a011b163.jpg

Масжидли машиналар ичи 48 метр квадрат майдонни ташкил этади ва у ўзига 50 кишини сиғдира олади. Машинада таҳорат олиш учун қулайликлар ҳам мавжуд. Масжидли машина илк бор шу ҳафта J – Лига футбол ўйинлари учрашувида мусулмон футбол ишқибозларига “хизмат қилган”. 

Ҳозирда Японияда 200 мингга яқин мусулмонлар истиқомат қилади.

ЎзА
3 127