ЎзА Ўзбек

06.04.2020 Чоп этиш версияси

Японияда фавқулодда ҳолат тартиби ярим йилгача чўзилиши мумкин

Японияда фавқулодда ҳолат тартиби ярим йилгача чўзилиши мумкин

Мамлакатнинг TBS телеканали душанба куни ана шу ҳақда хабар берди.

Кутилишича, Япония Бош вазири Синзо Абэ 8 апрелдан мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилади.

Телеканал тарқатган маълумотга кўра, ушбу режимни олти ойгача жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ушбу чоралар ҳукуматга жойларда фуқаролардан кўчага чиқмасликни, оммавий тадбирларни ўтказмасликни, гигиена талабларига амал қилишни талаб қилиш имконини беради. Бироқ, Японияда ушбу талаблар ва тавсияларга амал қилмаганларга ҳеч қандай жарима кўзда тутилмаган.

Фавқулодда ҳолат тартиби энг аввало, Токио ва Осака каби йирик шаҳарлар ҳамда Тиба, Сайтама, Канагава префектураларига тегишли ҳисобланади, дейилади хабарда.

Японияда ҳозиргача коронавирусга чалинганлар сони 4,5 минг кишидан ошди, 105 киши инфекциядан вафот этган.

1 042
ЎзА