ЎзА Ўзбек

14.05.2020 Чоп этиш версияси

Японияда фавқулодда ҳолат режими бекор қилинмоқда

Японияда фавқулодда ҳолат режими бекор қилинмоқда

Япония 39 та префектурада фавқулодда ҳолат тартибини бекор қилади. Иқтисодиётни қайта тиклаш ишлари бўйича вазир Ясутоси Нисимура ҳукуматнинг экспертлар кенгаши мажлисида шу ҳақда маълум қилган.

Киодо агентлигининг хабар беришича, мажлисда вазир мамлакатда 16 апрелдан амал қилаётган фавқулодда ҳолат тартиби 39 та префектурада бекор қилинишини айтган. Аммо чеклов тартиблари Хоккайдо, Токио ва унга қўшни Сайтама, Тибе, Канагава ҳамда Киото, Осака ва Хёгода сақлаб қолинади.

“Бутун мамлакат бўйлаб касалланиш ҳолатлари камайиши кузатилмоқда. 39 та префектурада коронавирусга чалиниш март ўрталаридаги даражага тушди“, – дея таъкидлади вазир.

Ушбу масала экспертлар кенгашида муҳокама қилингандан кейин Бош вазир Синдзо Абэ фавқулодда ҳолатни бекор қилиш режасини парламентга тақдим этади.

1 673
ЎзА