ЎзА Ўзбек

31.07.2018 17:01 Чоп этиш версияси

Японияда 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди

Японияда 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди
Бугун кунчиқар мамлакатнинг Хонсю оролида 5,4 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. 

РИА Новостининг Япония метеохизмати маълумотларига асосланиб, аниқлик киритишича, зилзила ўчоғи 20 километр чуқурликда бўлиб, унинг таъсири 2011 йилда АЭС ҳалокати содир бўлган Фукусима префектурасида ҳам сезилган.

Ҳозирда фавқулодда ҳодисада жабрланганлар ва кўрилган талофат ҳақида маълумотлар йўқ. Сунами хавфи эълон қилинмаган. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
2 796