Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

07.09.2018 10:31 Чоп этиш версияси

Зилзила қурбонлари сони ортмоқда

Зилзила қурбонлари сони ортмоқда
Аввал хабар берилганидек, кеча кунчиқар мамлакатнинг шимолий ороли Хоккайдода 6,7 магнитудали ер силкиниши қайд этилган эди. Маълумотларга кўра, бу каби кучли зилзила 1998 йилдан буён кузатилмаган. 

Табиий офат вақтида кўплаб ер ўпирилишлари содир бўлган. Оролдаги 3 миллионга яқин хонадон электр-энергиясиз қолган. Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. 

РИА Новости “Киодо” агентлигига таяниб хабар беришича, табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича чақирилган ҳукумат йиғилишида Япония Бош вазири Синдзо Абе зилзила оқибатида 16 киши ҳаётдан кўз юмгани, бедарак йўқолганлар 26 нафарлигини маълум қилган.

Аввалроқ хорижий оммавий ахборот воситалари Хоккайдодаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 13 нафарга етганини қайд этган эди. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА