ЎзА Ўзбек

15.09.2020 Чоп этиш версияси

Япония: жиноий ишни тадқиқ қилишда янги тизим жорий этилади

Япония: жиноий ишни тадқиқ қилишда янги тизим жорий этилади

Японияда келгуси йилнинг мартидан бошлаб кузатув камералари ва ижтимоий тармоқлардан олинган фотосуратларни полициянинг базавий маълумотларидаги суратлар билан таққослаш тизимининг синови бошланади.

“REGNUM” бу ҳақда “Kyodo” агентлиги маълумотига кўра хабар бермоқда.

Бу тизим шахснинг даҳлсизлигига хилоф иш сифатида баҳоланиши мумкин.

Мазкур тизимдан фойдаланиш асносида полициячилар гумондорнинг суратини интернет ва кузатув камераларидан юклаб олмоқчи.

Кейин бу сурат полиция базасига киритилади ва гумондорнинг шахси ва яшаш манзили ҳақидаги маълумотларга ойдинлик киритилади.

Тизимнинг танқидчилари, ундан яққол аниқлик билан фойдаланилмаса, Япония «таъқиблар мамлакати»га айланиб қолиши мумкинлигини айтмоқда.

«Биз бу тизимдан фақатгина жиноий ишни тадқиқ қилишда, қонун доирасида фойдаланамиз», деди журналистларга Япония Миллий полициянинг юксак мартабали вакили.

1 297
ЎзА