ЎзА Ўзбек

14.08.2019 10:24 Чоп этиш версияси

Япония жануби-ғарбига довул хавф солмоқда


Япон метеорологлари мамлакат жануби-ғарбига яқинлашиб келаётган қудратли “Кроса” довули туфайли кучли шамол, давомли жала ёғиши ва кўчкилар содир бўлиши хавфидан огоҳлантириш эълон қилди.

Япония марказий метеорологик агентлиги маълумотига қараганда, довул босими 965 гектопаскал бўлиб, шамолнинг тезлиги секундига 45 метргача етиши мумкин.

“Киодо” агентлиги хабарида Япония ғарбида тезюрар поездлар қатнови тўхтатилиш эҳтимоли маълум қилинган.

ЎзА
1 521