ЎзА Ўзбек

12.02.2019 Чоп этиш версияси

Япония ва Жанубий Корея Шимолий Кореянинг қуролсизланиши бўйича ҳамкорлик қилади

Япония ва Жанубий Корея Шимолий Кореянинг қуролсизланиши бўйича ҳамкорлик қилади

Япониялик дипломат, ташқи ишлар вазирлигининг Осиё ва Океания бўйича бўлими директори Кэндзи Канасуги Жанубий Кореянинг Корея ярим оролидаги хавфсизлик бўйича махсус вакили Ли Ду Хун билан учрашди.

Томонлар икки давлат ўртасидаги зиддиятга қарамай, Шимолий Кореянинг қуролсизланиши бўйича ҳамкорлик қилишларини тасдиқлади. Япониянинг “Жижи” агентлиги хабарига кўра, мулоқотлар, шунингдек, Вашингтон-Токио-Сеул “учлиги” доирасида ҳам олиб борилишини таъкидлаган.

1 641
ЎзА​​