ЎзА Ўзбек

30.04.2018 12:47 Чоп этиш версияси

Япония ва АҚШ Шимолий Кореяга яна босим ўтказишга келишиб олди

Япония ташқи ишлар вазири Таро Коно ва АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ўртасида бўлиб ўтган музокарада Корея ярим ороли бутунлай ядроқуролсиз ҳудудга айланмагунча КХДРга максимал босим ўтказиш сиёсатини давом эттиришга келишиб олинди.

“Kyodo” агентлигига асосланиб, бу ҳақда ТАСС маълум қилди.

Маълумки жорий йилнинг 20 апрелида КХДР раҳбари Ким Чен Ин Корея ярим оролини ядроқуролдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида муҳим қарорни эълон қилди. Унга кўра Шимолий Корея бундан буён ракета-ядровий синовларни тўхтатади. 27 апрелда Жанубий ва Шимолий Корея етакчилари ҳарбий кучлардан холи ҳудуд Пханмунжом чегара қисмида олий даражада музокара олиб бориб, ўзаро тинчлик, Корея ярим оролини бирлаштириш ва тараққий эттиришга бағишланган Пханмунжом декларациясини имзолади. Мазкур ҳужжатга мувофиқ Корея ярим оролини ядроқуролдан ҳоли ҳудудга айлантириш икки давлатнинг умумий мақсади саналади ва у босқичма-босқич амалга оширилади. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 212