ЎзА Ўзбек

25.12.2019 Чоп этиш версияси

Япония Шимолий Кореяни ўз мажбуриятини бажаришга чақирди

Япония Шимолий Кореяни ўз мажбуриятини бажаришга чақирди

Япония бош вазири Синдзо Абэ Шимолий Кореяни яна бир бор Корея ярим оролини қуролсизлантиришга оид мажбуриятларига қайтишга чақирди.

Токио шимолликлар томонидан учирилган ракеталардан нафақат Япония, шунингдек, Жанубий Корея ва Хитойнинг жиддий зиён кўришидан хавотирда эканлигини маълум қилган. 

“Уч мамлакат Шимолий Корея ва АҚШ музокаралар жараёнини тўла қўллаб-қувватлади, ҳозир бу музокаралар боши берк кўчага кириб қолганида ножўя ҳаракатларга йўл қўймаслик лозим”, деди Абэ Хитой давлат кенгаши раҳбари Ли Кэцян ва Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида. 

1 570
ЎзА