ЎзА Ўзбек

08.10.2019 Чоп этиш версияси

Япония мамлакат иқтисодий зонасида рўй берган ҳодиса юзасидан Шимолий Кореяга норозилик билдирди

Япония мамлакат иқтисодий зонасида рўй берган ҳодиса юзасидан Шимолий Кореяга норозилик билдирди

Япония ҳукумати мамлакат иқтисодий зонасида содир бўлган ҳодиса муносабати билан Пхеньянга норозилик билдирди. Мазкур ҳудудда КХДРнинг балиқ овлайдиган кемаси Япония балиқ овлаш инспекцияси кемаси билан тўқнашиб кетган бўлган. 

“Тегишли баёнот дипломатик каналлар орқали тарқатилди“, деган сешанба куни Япония бош вазири Синдзо Aбэ парламентдаги чиқишида.

Унинг сўзларига кўра, Шимолий Корея кемалари Япония иқтисодий зонасида ноқонуний балиқ овлаши мамлакат балиқчиларига халақит бериш билан бирга, уларнинг хавфсизлигига таҳдид ҳамдир. Бу жиддий муаммо бўлиб, ҳукумат бундай ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўради. 

Душанба куни Токио Ното яриморолидан (Ишикава префектураси) 350 км узоқликдаги Япония иқтисодий зонасида КХДРнинг ноқонуний балиқ овлашда гумон қилинган кемаси япон балиқ овлаш инспекцияси кемаси билан тўқнашиб кетгани ҳақида баёнот эълон қилган эди. КХДР кемаси 20 дақиқада чўкиб кетган. Бордаги 60 киши қутқарилган ва Шимолий Кореяга топширилган.

Токио иддаосича, сўнгги пайтларда КХДР кемалари мазкур ҳудудда доимий равишда балиқ овлашга уриниб келмоқда. Япония балиқ овлаш инспекцияси маълумотларига кўра, 2018 йилда мамлакат иқтисодий зонасида мана шундай ноқонуний ҳолатларга 5 минг мартадан кўпроқ дуч келинган.

1 762
Малоҳат ҲУСАНОВА, ЎзА