Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

03.08.2018 15:19 Чоп этиш версияси

Япония халқаро бозорда иккинчи ўринга муносиб кўрилди

Япония халқаро бозорда иккинчи ўринга муносиб кўрилди
"2 август куни ўтказилган сўровга кўра, япон фонд бозорида савдо қиладиган барча компаниялар умумий савдо қиймати 6,17 триллион долларга етди", деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот хизмати.

Бу рақамлар эса Япониянинг халқаро бозорда Хитойни ортда қолдириб, АҚШ дан кейинги иккинчи ўринни эгаллашига асос бўлди. 2 август куни ўтказилган савдо натижаларига кўра, савдога қўйилган Shanghai Composite ҳамда Shenzhen Composite Хитой индекслари 2 ва 2,4 фоиз маблағ йўқотди.

Япониянинг Nikkei 225 индекси савдо натижаларига кўра, 1 фоиз фойда йўқотган. Фоизнинг камлиги унинг якка рақобатга қайтишига асос бўла олади.

Хитойнинг халқаро рейтингда ўз ўрнини йўқотиши, мамлакат ишлаб чиқариш бозори жаҳон фонд бозори олдида ўрни паст эканлиги, мамлакатнинг иқтисодий қудрати ҳали бунга муносиб эмаслигини исботлади, деб хабар бермоқда Lenta.ru cайти.

Зуҳра Мирзабоева