ЎзА Ўзбек

17.10.2019 Чоп этиш версияси

Япония: “Хагибис” тўфони қурбонлари сони ортиб бормоқда

Япония: “Хагибис” тўфони қурбонлари сони ортиб бормоқда

Япониядаги “Хагибис” тўфони қурбонлари сони 77 нафарга етди. 340 дан ортиқ киши жароҳатланган.

“ТАСС“ хабарида қайд этилишича, табиий офат оқибатида 10 киши бедарак йўқолган.

Талафотлар кўпроқ Фукусима, Мияги ва Канагава префектурасида қайд этилган.

Аввалроқ тўфон қурбонлари сони 73 нафар экани айтилган эди.

2 541
ЎзА