ЎзА Ўзбек

13.01.2020 Чоп этиш версияси

Япония Бош вазири партия раҳбарлигига номзодини қўймайди

Япония Бош вазири партия раҳбарлигига номзодини қўймайди

Япония Бош вазири Синдзо Абэ лавозим ваколати муддати якунига етганидан сўнг – 2021 йилда амалдаги либерал демократик партия раҳбарлигига номзодини қўймаслиги бўйича баёнот берди. 

“NHK”га интервьюсида Абэ қуйи палата тарқатилиб, навбатдан ташқари сайловлар ўтказилишини инкор қилди. Партия низомига кўра, раҳбар уч муддатдан ортиқ ўз номзодини қўйиши ва сиёсатчи ўн йилдан ортиқ лавозимда қолиши мумкин эмас. 

Партияга 2012 йилда раҳбар бўлган Абэ аввалги Бош вазирларга нисбатан энг узоқ муддат мазкур лавозимда турибди.

1 248
ЎзА