ЎзА Ўзбек

28.08.2020 Чоп этиш версияси

Япония Бош вазири касаллиги туфайли истеъфога чиқмоқчи

Япония Бош вазири касаллиги туфайли истеъфога чиқмоқчи

Япония Бош вазири Синдзо Абэ соғлиги ёмонлашгани сабабли ўзи эгаллаб турган лавозимидан кетишга қарор қилди, дейилади "NHK" хабарида. 

Бош вазирнинг ошқозон-ичак соҳасидаги сурункали хасталик оқибатида соғлигининг ёмонлашиши унинг ушбу қарорга келишига сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2007 йилда Синдзо Абэдаги ушбу хасталик унинг эгаллаб турган лавозимни тарк этишига сабаб бўлган. У 2012 йилда яна давлат бошқарувига қайтган эди.

2 648
ЎзА