ЎзА Ўзбек

04.09.2020 Чоп этиш версияси

Япония: бортида 42 нафар денгизчиси бўлган юк кемаси ҳалокатга учради

Япония: бортида 42 нафар денгизчиси бўлган юк кемаси ҳалокатга учради

Бортида 42 нафар денгизчиси бўлган юк кемаси Япония соҳиллари яқинида ҳалокатга учради, дейилади “REGNUM” хабарида.

Ҳозирги пайтда кеманинг бутун экипажидан бир кишининг қутқариб қолингани ҳақида маълумот мавжуд.

Омон қолган денгизчи кеманинг двигателида ноқисликлар кузатилгани, кейин эса қудратли тўлқин кемани ағдариб юборганини айтган. Япониялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишларига киришиб кетган.

Маълум бўлишича, кема бортида 38 нафар Филиппин фуқароси, иккитадан австралиялик ва янги зелландиялик бўлган.

Қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

3 158
ЎзА