ЎзА Ўзбек

24.09.2018 Чоп этиш версияси

​Япония астероид тадқиқот лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилмоқда

​Япония астероид тадқиқот лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилмоқда

Япония коинот агентлиги (JAXA) фазога учирган икки тадқиқот қурилмаси астероид сатҳига муваффақиятли қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда BBC сайти хабар бермоқда.

20 сентябрь куни "Hayabusa-2" фазовий ракетаси тадқиқот мосламаларини Рюгу астроиди сатҳига жойлаштириш учун унинг сатҳи томон пасайган. 21 сентябрь куни мосламаларнинг астероид атрофида 1 километр узоқликда айланма ҳаракати кузатилган.

Агентлик хабарига кўра, иккала тадқиқот объектининг ҳаракати ижобий деб баҳоланган.

Ҳашаротсимон кўринишда ясалган тадқиқот роботларининг ҳар бири 1 килограмм оғирликда бўлиб, коинот жисмлари ва фазо кенгликларини суратга олиш учун уларга овозли камералар ўрнатилган. Шунингдек, астероид сатҳидаги ҳаво ҳароратини аниқлаш учун роботларнинг чет қисми сенсордан ясалган.

22-23-сентябрь кунлари агентлик Твиттер тармоғида Hayabusa-2 орқали астероид сатҳидан олинган бир нечта фотосуратни қабул қилиб олганини маълум қилган. Суратларга изоҳ келтирилган.

Тадқиқот давомида агентлик астероид сатҳида белги қолдириш мақсадида портловчи модда ёрдамида портлаш жараёнини амалга оширишни режа қилган.

Коинот ракетаси 2019 йил декабрь ойида астероид сатҳини тарк этиб, олинган суратлар билан 2020 йилда Ерга қайтиши кутилмоқда.

3 194
Зуҳра Мирзабоева, ЎзА​