ЎзА Ўзбек

15.03.2019 11:57 Чоп этиш версияси

Янги Зеландиядаги ҳужум оқибатида қурбон бўлганлар сони 40 кишига етди

Янги Зеландиядаги ҳужум оқибатида қурбон бўлганлар сони 40 кишига етди Тинч океанида жойлашган ва ўзи ҳам тинч мамлакат дея таъриф берилган мамлакат Янги Зеландияда қуролланган шахслар томонидан Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида 40 га яқин одам ҳалок бўлган.

Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн матбуот анжуманида, террорчилик ҳужумидан кейин яна 20 киши жиддий аҳволда эканини билдирди.

Полиция комиссари Майк Буш ушбу ҳужумларни уюштиришда гумон қилинаётган тўрт нафар шахс - уч эркак ва бир аёл ҳибсга олинганини маълум қилган.

ЎзА
1 221