ЎзА Ўзбек

13.05.2020 Чоп этиш версияси

Яна бир давлатда коронавирус аниқланди

Яна бир давлатда коронавирус аниқланди

Узоқ вақтдан бери янги турдаги коронавирус билан касалланиш ҳолати учрамаган саноқли давлатлар сафида эътироф этиб келинган Лесото, афсуски ушбу рўйхатни тарк этди. Бу ҳақда қора қитъанинг ушбу мамлакати соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот берган.

Хабарда айтилишича, 9 май куни Жанубий Африка Республикаси ва Саудия Арабистонидан келган 81 нафар лесотолик ҳукумат томонидан коронавирусга тестдан ўтказилган. Мазкур текширув натижалари 12 майда ошкор қилинди. Саёҳатчилардан бирида мусбат кўрсаткич қайд этилди. Идорадан маълум қилишларича, ушбу фуқаро Яқин Шарқда бўлиб қайтган. Дарвоқе, беморда касалликнинг ҳеч қандай ташқи белгилари кузатилмаган.

Лесото Африка иттифоқи таркибига кирувчи 55 давлат орасида ҳеч бўлмаганда 1 нафар COVID-19 билан зарарланган фуқароси аниқланган 54-мамлакатдир. Лесото қитъанинг жанубий қисмида, аниқроғи ЖАР ичида худди океан ўртасидаги орол каби жойлашган.

14 195
ЎзА