ЎзА Ўзбек

13.04.2018 12:48 Чоп этиш версияси

Яна автобус ёнди. Бу гал Москвада

Яна автобус ёнди. Бу гал Москвада Москва шимолида автобус ёниб кетди, деб хабар беради РИА Новости.

Фавқулодда ҳодиса кеча маҳаллий вақт билан соат 21.55да содир бўлган.

Россия пойтахтининг “Тимирязевский” кўчасида ҳаракатланаётган 72-йўналишли автобусда ёнғин чиққан. Транспорт ҳайдовчиси йўловчиларни зудлик билан салондан чиқариб, воқеа жойига тезкор хизматни чақиради.

Қайд этилишича, ёнғин дарҳол ўчирилган, жабрланганлар йўқ. Фавқулодда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, худди шунга ўхшаш фавқулодда ҳодиса яқинда Қозоғистоннинг Аяғоз-Семей трассасида ҳам содир бўлган эди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
9 578