ЎзА Ўзбек

24.09.2018 Чоп этиш версияси

Яманнинг озиқ-овқат маҳсулотлари икки ой ичида тугаши мумкин

Яманнинг озиқ-овқат маҳсулотлари икки ой ичида тугаши мумкин Ямандаги тартибсизликлар оқибатида ижтимоий-иқтисодий ҳаёт деярли издан чиққан, аҳоли турмуш-тарзи ҳалокат ёқасига келиб қолган.

“CARE International” хайрия ташкилоти раҳбарининг айтишича Саудия коалицияси томонидан уюштирилаётган ҳаво ҳужумлари оқибатида Яманнинг гуманитар ёрдамлар етказиб туриладиган энг асосий порти ёпиб қўйилиши мумкин. Бу аҳоли учун озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда жиддий муаммо туғдиради ва тахминан икки-уч ой гуманитар ёрдам узилиб қолиш эҳтимоли бор.

yemen.jpg

“Агар Ҳудейда порти ёпиладиган бўлса яманликлар учун захира озиқ-овқат икки ойга етиши мумкин, аммо ундан кўпга эмас” – дейди “CARE International” хайрия ташкилотининг Яман бўйича раҳбари Жоҳан Муиж.

Айни пайтда 8 миллион Яман аҳолиси очликдан азият чекмоқда, бунга БМТ томонидан дунёдаги энг йирик гуманитар инқироз, дея таъриф берилмоқда.

Кўплаб халқаро ташкилотлар агар ушбу ҳаво ҳужумлари давом этадиган бўлса мамлакатнинг қолган қисмидаги аҳоли ҳаёти ҳам издан чиқиши ва бутун мамлакат ҳалокат ёқасига келиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

gettyimages-1019141182.jpg

“Аҳоли учун озиқ-овқат, ичимлик суви ёки дори-дармонларни етказиб беришга бўлган ҳар қандай, ҳаттоки энг кичик қаршилик ҳам миллионлаб болаларни нобуд бўлишига олиб келиши мумкин” дейди Халқаро болаларни ҳимоя қилиш ташкилотининг Яман бўйича директори Тамер Киролос.

4 433
ЎзА