ЎзА Ўзбек

29.08.2019 Чоп этиш версияси

Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштирувчи сабаб айтилди

Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштирувчи сабаб айтилди

Эрон “агар АҚШ Теҳронга нисбатан иқтисодий урушни тўхтатса, Яқин Шарқда вазият барқарорлашади”, деб ҳисоблайди.

“NHK” га берган интервьюсида Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф шундай фикр билдирди. “Террорчилик ва иқтисодий урушларга барҳам берилса, минтақадаги вазият ўз-ўзидан барқарорлашади”, деди у.

Маълумот учун Жавод Зариф сентябрда Нью-Йоркда бўлувчи БМТ бош Ассамблеясида Эрон Президенти ва Япония бош вазири учрашуви бўйича ҳам келишувга эришган.

4 147
ЎзА