ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Яқин Шарққа оид ташқи сиёсатда ҳеч қайси давлат Россиячалик муваффақиятга эришолмаган

Яқин Шарққа оид ташқи сиёсатда ҳеч қайси давлат Россиячалик муваффақиятга эришолмаган

Немис нашри “Deutschlandfunk”да қайд этилишича, Яқин Шарққа оид ташқи сиёсати бўйича ҳеч қайси давлат Россиячалик муваффақиятларга эришолмаган.

Мақолада таъкидланишича, Москва Яқин Шарқдаги таназзулга оид дипломатиянинг марказига айланган. “Президент Владимир Путин Дамашқ ва Истанбулга борди, Эрон билан яхши муносабатни сақлаб турибди, Германия канцлерини қабул қилди, Рим ва Париж билан телефон мулоқотини ўтказди. Москвада Ливиядаги рақиб томонларнинг раҳбарлари учрашди. Москва сиёсий жоду билан машғул эмас, у совуққонлик билан фаолият юритмоқда”, дейилади мақолада.

2 679
ЎзА