ЎзА Ўзбек

23.07.2018 11:58 Чоп этиш версияси

Яқин келажакда Хитойнинг сунъий интеллектли сувости кемалари бўлади

Яқин келажакда Хитойнинг сунъий интеллектли сувости кемалари бўлади
“South China Morning Post” газетасининг хабар беришича, хитойлик тадқиқотчилар сунъий идрокка эга сувости кемаларини яратиш устида иш олиб бормоқда. 

Қайд этилишича, янги авлод сувости кемалари лойиҳаси Хитой ҳукуматининг махсус дастури доирасида ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳага кўра, сунъий онгли сув ости кемалари махсус дастурлар орқали бошқарилиб, улар белгиланган вазифани инсон иштирокисиз уддалайди, вазиятга мос мустақил қарор чиқаради. Шунингдек, улар дизелли электродвигателлар ёрдамида бир неча ойлаб сувда ҳаракатланиши мумкин. Олимлар мўлжалича, янги авлод сувости кемалари разведка ишларидан ташқари, миналарни излаб топиш, юзага келувчи турли вазият ва ҳолатни ўрганишга ҳам қодир бўлади. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 183