Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 15:58 Чоп этиш версияси

Йўловчи поездлар тўқнашиб кетди

Йўловчи поездлар тўқнашиб кетди Бугун Чехия жанубида икки йўловчи поезд тўқнашиб кетди. Оқибатда камида 14 киши турли даражада жароҳат олган.

Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Чехия темир йўллари бошқармаси ходими Марек Иллиаш поездларда умумий ҳисобда 50 йўловчи бўлганини маълум қилган. Ўрта даражада жароҳат олганлар сони 4 нафар бўлиб, улар Ческе-Будеёвице шаҳри шифохоналарига етказилган.

Тахминларга кўра тўқнашув машинистнинг семафор тақиқловчи белгисини пайқамай, бошқа поезд йўлагини кесиб ўтмоқчи бўлгани учун содир бўлган.

Ҳозирда воқеа жойида поездлар қатнови вақтинчалик тўхтатилган. Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 554