ЎзА Ўзбек

15.12.2017 12:38 Чоп этиш версияси

«Walt Disney» «21-аср фокс» кинокомпаниясини сотиб олмоқда

BBC News нинг тарқатган хабарига кўра, Фокс компаниясининг 86 ёшли хўжайини Руперт Мурдоч ўз компаниясини «Walt Disney»га сотишга қарор қилган.

Шартномага кўра Фокснинг «Sky» рақамли телевидениясининг 39 фоиз улуши ҳамда «21-aср фокс» кино студияси «Walt Disney» кинокомпаниясига ўтадиган бўлди.

Дисней Фокс акцияларини 52,4 миллиард долларга сотиб олади, шунингдек, Фокс компаниясининг 13,7 миллиард долларга яқин қарзи ҳам Диснейга ўтадиган бўлди ва шартноманинг умумий қиймати 66,1 миллиард долларни ташкил қилади.

Асрор Салоҳитдинов тайёрлади

8 916