ЎзА Ўзбек

02.11.2018 12:20 Чоп этиш версияси

Владимир Жириновский​ Бухорога келди

Владимир Жириновский​ Бухорога келди
Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский бошчилигидаги делегация 2 ноябрь куни Бухорога келди.

Россия Федерацияси Давлат думаси федерал мажлиси депутатларидан иборат меҳмонларни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ва жамоатчилик вакиллари кутиб олди.

Куннинг иккинчи ярмида Россия делегацияси аъзолари Бухоронинг тарихий-меъморий обидалари ва ҳунармандлик марказлари фаолияти билан танишади.

ЎзА
13 927