ЎзА Ўзбек

16.01.2020 Чоп этиш версияси

Владимир Путин Михаил Мишустинни ҳукумат раиси этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

Владимир Путин Михаил Мишустинни ҳукумат раиси этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

РИА Новости агентлигининг хабар беришича, Михаил Мишустин бугун оқшомдаёқ вазирлар маҳкамаси аъзолари билан учрашиши мумкин.

Бундан аввалроқ Давлат Думаси Мишустинни бош вазирлик лавозимига тасдиқлаган эди. Очиқ овоз беришда унинг номзодини 383 депутат қўллаб қувватлади, ҳеч ким қарши овоз бермаган, 41 нафар қонун чиқарувчи бетараф қолган.

Мишустин уни қўллаб қувватлагани ва ишонч билдиргани учун миннатдорлик билдирди.

1 964
ЎзА